ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА PR ХИЗМАТИГА НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК ҚАРАШЛАРИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
- Authors
-
-
Мансур Юнусов
Ўзбекистон Халқаро исломшунослик академияси доценти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДСБА доценти
Author
-
- Keywords:
- Array
- Abstract
-
Мазкур мақолада давлат бошқарувида PR хизматига оид назарий-методологик қарашларнинг шаклланиши ва эволюцияси илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Жамоатчилик билан алоқаларнинг давлат бошқарувидаги ўрни, унинг стратегик коммуникация воситаси сифатидаги аҳамияти ҳамда давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни такомиллаштиришдаги роли ёритилган. Шунингдек, PR фаолиятининг концептуал асослари, жамоатчилик фикрини инобатга олиш, ҳисобдорлик ва шаффофлик тамойиллари ҳамда икки томонлама симметрик мулоқот модели назарий нуқтаи назардан баҳоланган.
Мақолада PR хизматининг ривожланиш босқичлари, хорижий илмий мактаблар ва замонавий коммуникация назариялари асосида давлат бошқарувида қўлланилиши таҳлил қилинган. Хусусан, Жеймс Грунинг ва Тодд Ҳант томонидан ишлаб чиқилган жамоатчилик билан алоқалар моделлари, стратегик коммуникация ва сиёсий коммуникация концепциялари давлат PR сиёсати нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Шу билан бирга, рақамли трансформация шароитида давлат PR хизматларининг институционал ривожланиш хусусиятлари ҳам кўриб чиқилган.
Тадқиқот натижалари давлат бошқарувида PR хизматларини самарали ташкил этиш учун назарий-методологик ёндашувларни такомиллаштириш, давлат ва жамоатчилик ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ҳамда очиқлик, ҳисобдорлик ва фуқаролар иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Мақола давлат бошқарувида замонавий коммуникация механизмларини ривожлантириш бўйича илмий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
- Downloads
-
Download data is not yet available.
- References
-
1.Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: «O‘zbekiston», 2021. – 464 б.
2.Ўзбекистон Республикаси. «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонун. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси. – Тошкент, 2002 (кейинги ўзгартиш ва қўшимчалар билан).
3.Grunig J. E., Hunt T. Managing Public Relations. – New York: Holt, Rinehart and Winston, 1984. – 550 p.
4.Cutlip S. M., Center A. H., Broom G. M. Effective Public Relations. 11th ed. – Boston: Pearson, 2013. – 640 p.
5.L'Etang J. Public Relations: Concepts, Practice and Critique. – London: Sage Publications, 2008. – 352 p.
- Downloads
- Published
- 2026-07-03
- Section
- Articles