ЧЎМПОҚ — ЕТТИ ЎҒИЗ» МАЖМУАСИНИНГ ГИС-ЛАНДСШАФТ ТРИАНГУЛЯЦИЯСИ, ТАРИХИЙ-ЭТНОГРАФИК КОНЦЕПЦИЯСИ ВА МУҲОФАЗА КИЛИШ МУАММОЛАРИ

Authors
  • Соатов Халил Қудратович

    Иқтисод фанлари номзоди, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Чўғуртма МФЙ Кексалар ва фахрийлар гуруҳи раҳбари, “Янги Ўзбекистон” маърифатпарвари танлови ғолиби. Давлат муаллифлик ҳуқуқи сертификати: № 010553 (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази)

    Author

Keywords:
Array
Abstract

Ушбу мақолада давлат муаллифлик ҳуқуқи сертификати № 010553 ҳамда муаллифнинг нашрга тайёрланаётган «Кўҳна Ҳузор — Кўҳна Турон юраги» номли илмий тадқиқот қўлёзмаси асосида, Кўҳна Ҳузор воҳаси Чўғуртма МФЙ ҳудудидаги «Чўмпоқ — Етти ўғиз» ва «Чуичиқ» мажмуаларининг илк бор рақамли ГИС-ландшафт триангуляцияси ва геодезик муҳофоза чегаралари эълон қилинади. Тадқиқотда 12 асрлик Муқаддас Марварид Тут (38°37'45.75"N / 66°08'45.07"E) нуқтаси лойиҳанинг "Нулинчи километри" сифатида белгиланиб, у орқали Бош Султон Мақбараси (Гўри Амирнинг асл меъморий андозаси: 38°37'40.18"N / 66°08'53.90"E) ва Гул Масжид (38°37'40.99"N / 66°08'47.07"E) объектларининг ГИС-тармоғи шакллантирилди. № 466-лаҳад марказидан топилган Сак амири микро-санами (СН-003), мовий сирли сопол чироқдон ва юқори босимли сув кубашалари мажмуаси,ва шунингдек, Қўрғонтепадан аниқланган 6 минг йиллик оқ мармар «Она ва бола» санами ( Бир манзилда 7-дона санам  яхлит бир ) ҳудудда антик давр юнон манбаларида тилга олинган "Габза" (Gabazae) қалъаси мавжуд бўлганини ва Искандар Мақдуний қўшинлари мағлубиятга учратилганини исботлайди. Мақолада совет мафкураси (В.В. Бартольд, С.Б. Лунина) томонидан сингдирилган ва маҳаллий Барлос ҳамда Қавчин қабилаларини "келгинди" деб талқин қилган "қора тугунлар" ашёвий далиллар билан ечилиб, уларнинг автохтон (туб ерли) ворислиги тасдиқланади. Маҳаллада жойида (In-situ тамойили) "Чўғуртма Халқаро Археологик Музей-Қўриқхонаси" ва халқ назоратидаги «Олтин Дафтар» тизимини ташкил этишнинг ҳуқуқий ва сиёсий зарурати асослаб берилган. Мазкур ҳужжат Адлия вазирлигидан кенгайтирилган 2-гувоҳномани олиш ва Туркия фанлар академиясига тақдим этиш учун бош расмий асос вазифасини ўтайди.

Downloads
Download data is not yet available.
References

1.Соатов Х. Қ. Кўҳна Ҳузор — Кўҳна Турон юраги (Илмий тадқиқот қўлёзмаси, нашрга тайёрланмоқда). — Тошкент-Ғузор, 2026. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат муаллифлик ҳуқуқи сертификати: № 010553).

2.Соатов Х. Қ. Чўғуртма сувлоти азал сирлари // Илм-фан хабарномаси (Science Bulletin). — Тошкент, 2025. — Vol. 10, Issue 1 (Oktyabr). — Б. 969–980.

3.Райимқулов А. Жанубий Сўғднинг антик ва илк ўрта асрлар мудофаа тизими ва қалъалари (Археологик тадқиқотлар) // Ўзбекистон археологияси. — Самарқанд, 2018. — № 2. — Б. 18–29.

4.Райимқулов А. Қашқадарё воҳасининг VIII-XIV асрлар даври шаҳарлари ва тарихий топографияси (Монография). — Тошкент: Очил нашриёти, 2025.й.434-б.

5.Райимқулов А. А., Аванесов А. Г. Қашқадарё воҳасининг қадимги ва ўрта асрлар маданий ёдгорликлари ГИС-хариталаштириш муаммолари // Илмий тадқиқотлар ахборотномаси. — Самарқанд, 2021. — № 4. — Б. 67–74.

6.Салоҳиддин Тошкандий. Темурнома жангномаси. — Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. — Б. 312.

7.Соатов Х. Қ. Соҳибқирон Амир Темур ва Қаршилик халоскори Қавчин эли сўфийси ҳамда Кешликларга дахлдор Чўғуртма манзили қора тугунли сирлари // Фундаментал тадқиқотлар журнали. — Тошкент, 2024. — 11-жилд, № 2. — Б. 19–32.

8.Соатов Х. Қ. Мозий қаъридаги чин Субоҳи аждодлар саси // Фундаментал тадқиқотлар журнали. — Тошкент, 2024. — 11-жилд, № 2. — Б. 140–149.

9.Соатов Х. Қ. Кўҳна Ҳузор Чўғуртма қавмлари Саклар ибодатхонаси — оламни мунаввар этган аждодлар ёғдуси (Унутилган тарихий маданиятларимизнинг қайта кашф этилиши) // Ta’lim va Rivojlanish Tahlili Onlayn Ilmiy Jurnali. — 2024. — Жилд 04, Нашр 05 (May). — ISSN 2181-2624.

10.Соатов Х. Қ. Қавми чин эли хожаси марвариду-туморлари забони шевасидаги Чўғуртма манзили // Ijtimoiy Fanlarda Innovasiya Onlayn Ilmiy Jurnali. — 2025. — Жилд 05, Нашр 01 (Yanvar). — ISSN 2181-2594.

11.Соатов Х. Қ. Ғузор воҳаси “Чўғуртма” манзилидаги скиф-сака шоҳи даврига оид “қора тугунли” тарихий сирларни илмий ўрганиш ва муҳофаза қилиш ортидаги туризм истиқболлари // Илм-фан хабарномаси (Science Bulletin). — Тошкент, 2026. — Vol. 12, Issue 2 (Mart). — Б. 504–523.

12.Соатов Х. Қ. Самарқанд — Гўри Амир мақбараси ва Кўҳна Ҳузор — Қавчин Эли — Чўғуртма сувлоти — Чўғуртма “Етти ўғиз бош Амир қўрғонлари ва мозори”, «Сталин сиёсати», «Қора тугунлари», «Йўқотилаётган Турон хазинаси» // Илм-фан хабарномаси (Science Bulletin). — Тошкент, 2026. — Vol. 13, No. 2 (13-May).

13.Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги ЎРҚ-269-сонли Қонуни, 18-модда // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.

14.Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. 208-модда (Мансабга совуққонлик билан қараш) // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.

15.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. "Маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.

16.Бартольд В. В. Сочинения по исторической географии и истории Средней Азии. Том 1-2. — Москва: Наука, 1963–1968.

17.Лунина С. Б. Города Южного Согда в VIII-XII вв. — Ташкент: Фан, 1984.

18.Arrian (Flavius Arrianus). Anabasis Alexandri (The Campaigns of Alexander). Book IV: The Siege of Gabaza. — Harvard University Press, 1976.

19.In-situ Conservation and Management of Archaeological Sites. UNESCO World Heritage Operational Guidelines. — Paris, 2021.

20.Köprülü F. Türk Tarih-i Dinîsi (Турк динлари тарихи). — Ankara: Türk Tarih Kurumu, 2004.!

Cover Image
Downloads
Published
2026-08-14
Section
Articles