ДУДУҚЛАНУВЧИ БОЛАЛАР НУТҚИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
- Authors
-
-
Ҳамидова Маҳинабону Бахтиёрхон қизи
Тошкент Кимё халқаро университети Махсус педагогика йўналиши 4-босқич талабаси
Author
-
- Keywords:
- Array
- Abstract
-
Дудуқланувчи болалар нутқининг ўзига хос хусусиятлари физиологик аломатларига кўра нутқнинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи аъзоларнинг тортишиши, МНС (марказий нерв системаси) ва жисмоний саломатлигининг, умумий ва нутқ ҳаракатларининг бузилиши киради. Психик аломатларга – нутқда тўтилиш ва ҳис-ҳаяжонли нутқнинг бошқа бузилишлари, нутқда қайд қилиш феномени, логофобиялар, найранг ишлатиш ва бошқа руҳий жиҳатлар киради.
Дудуқланишнинг бошланишида яъни, олти ойгача, дудуқланиш тўлқинсимон кечади, гоҳ юмшайди, гоҳ чуқурлашади, аммо, дудуқланишдан ҳоли давр кузатилмайди. Логопедик ёрдамсиз нутқий нуқсон аста -секин оғирлашиб боради. Дудуқланиш тезда қўшилиб келадиган ҳаракатлар ва эмболик иборалар билан “ўсиб боради”.
Бу тоифа дудуқланишга нутқий нуқсоннинг монотонлиги ва турғунлиги хос бўлади. Тортишишли тутилишлар болаларни жисмоний ва психологик босимида, соматик касалликларда кузатилади, аммо , кам ҳолларда ташқи вазиятли омилларга боғлиқ бўлади.
Артикуляцион аппаратда ушбу тортишишлар фарқ қилинади – лабга оид, тилга оид ва юмшоқ танглайга оид. Улар кўпинча портловчи ундош товуш (қ,к,ғ,г,б,п,т,д) ни талаффуз қилишда тез намоён бўлади. Бинобарин, энг мураккаб товушларнинг фонетик табиати билан боғлиқ қийинчиликлардан ташқари, грамматик омиллар – иборадаги сўз ҳолати, матннинг тўзилиши ва бошқалар ҳам катта аҳамиятга эга. Бунда баённинг мазмунини ҳисобга олиш лозим, зеро, дудуқланиш талаффуз қилинаётган сўзнинг семантик ва ҳиссиётли мураккаблашувига яраша кучаяди: киши яхши маълум бўлган нарсани баён қилишдан кўра баҳс ва мунозаралар қилиши чоғида кўпроқ дудуқланади. Ўқувчилар яхши тайёрланган ўқув материалини айтиб беришда камроқ дудуқланадилар. Нутқ ритми дудуқланишнинг тезлиги борасида муҳим аҳамият касб этади.
- References
-
1.Хрестоматия по логопедии/ Под ред. Л.С.Волковой и В.И. Селиверстова. -М.: Владос. - 1997.
2.Аюпова М.Ю. Логопедия. - Т.: Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти нашриёти, 2007.
3.Белкова Л.И., Дьякова Е.А.Логопедия.Заикания.- М.: Владос, 2010.
4.Волкова Г. А. Методика психолого-логопедического обследования детей с нарушением речи. Вопросы дифференциальной диагностики. - СПб.: Детство-Пресс, 2009. - 144 с.
- Downloads
- Published
- 2026-05-04
- Section
- Articles